Театр, кино ва дубляж актрисаси – Гулхумор Абдуллаевани туғилган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
Гулхумор Абдуллаевага энг аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий муваффақият тилаймиз! Гулхуморга энг эзгу тилакларимиз ҳамроҳ бўлсин!!!
Маълумот: Гулхумор Абдуллаева 1976 йилнинг 22-апрель куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида таваллуд топган.
У «Турон» давлат ҳарбий театрида "Жалолиддин Мангуберди", "Ўлан", "Яшаш учун кечикма", "Хўжа Насриддин", "Чистон", "Райҳон иси таратган аёл" спектаклларида;
“Орзу ортидан”, “Номус”, “Келгинди келин”, “Чашма”, “Забаржад”, “Кечиккан ҳаёт”, “Балли, Камолиддин”, “Паноҳ”, “Учар қиз”, “Новда”, “Хазонрезги”, "Йўқотилган жаннат", "Ожиза", “Бир кунлик тўй”, “Иссиқ нон”, “Жазо” “Пулинг бўлса…” каби кўплаб фильмларда;
"Опа-сингиллар", "Орзулар фасли", "Таваллуд", "Сабрия", "Мардикор аёл" сингари қатор миллий сериалларимизда турли ролларни ижро этган.
Гулхумор дубляж соҳасида ҳам фаол бўлиб, "Жассига ўхшаши йўқ"да Жасси, "Чуқур"да ҳамма аёл персонажларга, "Сўйла, қораденгиз"да Осиё ва Сония султон, "Ғаройиб доктор"да Қивилжим; ҳозирги кунда "Қўрғон" сериалида Хатуч, Асуман, Айшен ва Султан сингари қаҳрамонларга овоз бериб келмоқда.