Ҳабибулло Ортиқовга табрик


  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри – Ҳабибулло Ортиқовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз ва унга соғлик, узоқ умр, ижодий ҳамда ижобий ютуқлар тилаймиз.

    Маълумот: Ортиқов Ҳабибулло Хамидуллаевич 1982 йил 6 сентябрда Тошкент вилояти Зангиота туманида таваллуд топган.
   Маълумоти олий. 2004 йили Ўзбекистон санъат институтининг "Мусиқали драма ва комедия" факультетини битирган.
    2004 йилдан ушбу театрда ишлайди.
  Ҳабибулла Ортиқов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма-хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Ҳабибулла Ортиқов “Жайдари келин”да Бахтиёр, “Тўда”да Самандар, “Отабек ва Кумушбиби”да Ҳомид, “Хонума”да Акоп, “Гаровдаги муҳаббат”да Самандар, “Тузоқ”да Болта Рустамов, “Лайли ва Мажнун”да Ибн салом, “Африка гўзали”да Зейн, “Халала”да Шариф сингари етакчи ролларни ижро этиб келган.
    Айниқса, унинг “Гаровдаги муҳаббат” спектаклидаги Самандар образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ғўр йигитнинг бир томонлама ҳаёт кечиришининг ишончли кўрсатилганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.
 Шунингдек, телеэкранлар орқали бериб бориладиган “Азизим”, “Турмуш чорраҳалари” телетуркумларида, “Тилим қурсин”, Мафтунингман – 2”, “Тундан тонгача – 2”, “Лола” фильмларида, “Она дарё” телесериалида ҳамда концертларда фаол қатнашиб, ўзининг дуэтлари билан мухлисларни хушнуд этмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот