Замира Бегимқуловага табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, маҳоратли режиссёр – Замира Бегимқуловани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Замира Бегимқуловага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Замира Бегимқулова Андижон вилоятида туғилган.
1976 йилда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат Санъат институтини "Актёрлик" факультетини битирган.
"Гулхан атрофидагилар", "Туташ тақдирлар", "Опа-сингиллар" ва бошқа кўплаб сериаллари орқали томошабинлар қалбидан мустаҳкам ўрин олган.