Маруса Ҳосиловага табрик

"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази бош маслаҳатчиси, "Инсон ва қонун" газетаси мухбири "Дўстлик" ордени соҳибаси, "Олтин қалам" мукофотининг совриндори – Маруса Ҳосиловани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Маруса Ҳосиловага соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Маруса Ҳосилова Бухоро вилояти Навоий туманида туғилган. Тошкент давлат Университетининг «Журналистика» факультетини тугатиб, иш фаолиятини Навоий вилоятидаги "Дўстлик байроғи" газетасида бошлаган.
Узоқ йиллар шу газетада, кейин ўн йил Навоий вилоят ҳокимлигида фаолият юритган.
Туркистон пресс ахборот агентлигида вилоят мухбири вазифасида ишлаган.