Хосият Хусановага табрик!


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси,  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Хосият Хусановани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 
   Хосият Хусановага мустаҳкам соғлик, узоқ умр,  бахт-саодат, ижодий ва ижобий муваффақият тилаб қоламиз!
 

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.  


   Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўсатган артист Хусанова Хосиятхон Эргашовна 1969 йилда Андижон шахрида таваллуд топган. Миллий театрда 1995 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
  2011 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
   Хосиятхон Хусанова Миллий театрда саҳнасида И. Соддиқовнинг «Афандининг беш хотини»да Таманно, Ҳ. Муҳаммаднинг «Хотинлар гапидаги чиққан ҳангома»да Бону, Ҳ. Расулнинг «Боши котган ошиқлар»ида Юлдуз, Э. Хушвақтовнинг «Чимилдиқ»да келин, «Қаллиқ ўйини»да Жумагул, «Андишали келинчак»да Кўпайсин, С. Аҳмаднинг «Уфқ»да хонанда, А. Ориповнинг «Соҳибқирон Темур»да канизак, «Муҳаббат султони»да канизак, «Усмон Носир»да София, «Дарахатлар тик туриб жон беради»да Фелиса, «Аёлғу»да Аёл, «Ёруғлик ва ёвузлик»да Ялмоғиз, «Жодугар канизак»да Оқилон, «Сеҳрли танбур»да Асалари, «Омонат дунё»да Латофат, «Антиқа қудалар» Ўғилой, «Уч кунлик дунё»да Анора, «Олтин қиз»да Барно, «Бир кошона сирлари»да Ҳамшира, «Увайсий»да Совчи, «Шайтон ва фаришта»да Шайтон, «Ўтган замон ҳангомалари»да Канизак, «Нексия»да Норбуви каби бир қатор образларини яратган.
   Бадиий фильм, сериал ва видеофилъмларда кўзга кўринган роллар ўйнади. «Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси»да Ўғилой, «Чархпалак»да она, «Кўнгил кўчалари»да бозорчи, «Қисмат»да Ханифа, «Лафз» Зубайда, «Оловуддиннинг саргузаштлари»да Сотти, «Номус»да Халима, «Янги ой чиққан кеча»да Гулчеҳра, «Шаҳзода ва Канизак»да Канизак, «Муҳаббатимсан»да Она, «Моҳинур» Почтальон, «Тақдир»да Гул сотувчи, «Дев ва Пакана»да Саидахон, «Афюн гирдоби»да Ҳанифа, «Сеҳрли узук»да Сингил, «Келгинди куёв»да Йўловчи, «Забаржад»да Аёл ва бошка кўплаб ролларни ижро этган.
    Шўх, характерли образларни меъёрига етказиб ижро этади.
  Хосиятхон Хусанова тўгри сўз, чапани, ҳамкасблари билан чиқишади. Истеъдодли актриса. Меҳнаткашлиги, ишига фидойилиги билан ҳамкасбларининг эътибори ва ҳурматини қозонган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот