Лола Элтоевага табрик!
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳибаси, Миллий академик драма театри ва кино актрисаси, моҳир дубляж устаси – Лола Элтоевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
Лола Элтоевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист - Лола Суюновна Элтоева 1972 йилнинг 4 Сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Миллий театрда 1994 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2006 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
Лола Элтоева театр саҳнасида 60 дан зиёд образлар яратди. У театрда саҳналаштирилган "Кулойим”да Кулойим, "Муҳаббат султони”да Лайли,”Уфқ йўллари”да Зеби, "Чимилдиқ”да синглиси, "Жиноят устида ушлансин”да Суюнгул, "Соҳибқирон Темур”да Канизак, "Боши қотган ошиқлар”да Юлдуз, "Пири Коинот”да Зуҳал, "Адибнинг Умри”да Зарифа Саидносирова, "Ҳасрат боғи”да Жамила, "Макр ва Муҳаббат”да Луиза, "Рашк”да Марям, "Олтин қиз”да Дилбар, "Тун албатта ўтади”да Мария Розария, "Жаҳон Отин Увайсий”да Қуёшхон, "Бевалар”да Қумри, "Бор эканда, йўқ экан”да Малика, "Ўзбекча рақс”да Мария Понамарёва, "Тонг отган тарафлар”да Тонгёруғ ролларини меъёрига етказиб ижро этган.
Л. Элтоева театрдаги ижодий фаолияти билан бир қаторда 45 га яқин кино ва видео фильмларда ранг-баранг ролларни маҳорат билан ижро этди. Жумладан, "Ўткан кунлар”, "Воиз”, «Дилхирож», «Домла», «Қуёш ботмайдиган юрт», «Жаҳолат алангаси» , «Бурч» , «Акбарнинг саргузаштлари», "Қорақалпоғистонлик чиптасиз қуён”, "Фазли” "Қор қўйнидаги лола”, "Кўзларинг маъюс”, "Чашма”, «Музаффар», «Зумрад ва Қиммат», «Севги фариштаси», «Келгинди куёв», «Гап», "Ҳайвонот боғи”, «Гувоҳ», «Эркак», «Жазо», "Аросат”, "Бахт уйи”, "Тубанлик”, "Абадият чархи”, "Сўнгги лаҳза”, Ҳақиқат куни”, "Паризод”, "Унутма мени”, "Онагинам орзуси”, "Тундан тонгача”, "Олинг қуда, беринг қуда”, "Сўнгги қўнғироқ”, "Қудуқ”, "Хонадон эгаси”, "Қора қузғун” ва бошқа турли образларни яратди. Лола Элтоева 1998 йилда «Ўткан кунлар» фильми учун Ўзбек кинофильмлар фестивалида «Энг яхши аёл образи» номинациясига сазовор бўлди. Л. Элтоева 2006 йилда Франциянинг Везуль шаҳрида Осиё мамлакатлари кинофестивалида бош соврин Гран прини қўлга киритган. У ўзбек миллий санъатига қўшган ҳиссаси ҳамда театр ва фильмларидаги ўзбекона аёл образи учун 2013 йил "Шарқ аёли” мукофотига сазовор бўлди. Лола Элтоева дубляж соҳасида ҳам 200 га яқин фильмга ҳамда бир нечта телесериалларга овоз берган.