Тоҳир Раҳимовга табрик!


   «Дўстлик» ордени, “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони  соҳиби, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва кино актёри – Тоҳир Раҳимовни туғилган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 
   Тоҳир Раҳимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
 
    Маълумот: Тоҳир Раҳимов 1952 йилнинг 13 Январь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 
   Маълумоти олий. 1975 йили Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг «Мусиқали драма ва комедия» факультетини битирган.
    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида 1973 йилдан буён ишлаб келмоқда.
  Тоҳир Раҳимов ижодий фаолияти давомида 50 дан ортиқ спектаклларда катта-кичик турли образлар яратган. Жумладан, “Оддий мўъжиза”да ошиқ йигит, “Паранжи сирлари”да Рустам, “Нурхон”да Ҳайдар, “Олифта”да Қувонч,  “Хонума”да Анзор, “Ҳижрон”да Урхон, “Гулбаҳор қани?”да Илҳом, “Тўйдан олдин томоша”да Илҳом ва Эргаш, “Бу телба хонадон”да Салоҳий, “Айрим нусхалар” да Сухсуров, “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да Мавлон, “Жайдари келин” да ота,  “Тоҳир ва Зуҳра”да Хоразмшоҳ, “Бобур соғинчи”да Вазир, “Қудуқ тубидаги фарёд”да Болта, “Осмондаги Ҳулкарим”да Маҳмуд, “Фотима ва Зуҳра”да Ота, “Алмандар уйланармиш”да ўғил, “Сохта малика”да девонбеги, “Туяқуш-бояқиш”да бобо сингари роллари театр жамоатчилигига маъқул бўлган.
  Актёр ўз ижодида ҳар гал янгидан янги саҳна воситаларни ўзи ўйнаган ролларида синашта этишга ҳаракат қилади. Театр билан бир қаторда, кино ва телерадиокомпанияда суратга олинган фильм ва сериалларда кўплаб ёдда қоларли образларни яратган. Жумладан, “Сарвиноз”, “Мен талабаман”, “Ёз ёмғири”, “Тош табиб” каби кинофильмларда ҳамда “Турмуш чорраҳалари”, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Бир қадам”, “Одамлар орасида”, “Кунларнинг бирида”, “Денгиздан томчи” телетуркумларида мунтазам ижод қилиб, эл назарига тушган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот