Ориф Султонга табрик


     Комик актёр, қизиқчи, сценарийнавис - Ориф Султонни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
     Ориф Султонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
    
 Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

    Маълумот: Ориф Султонов 1971 йилнинг 7 Октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 
  Асли Ота-Онаси Андижонлик. Шунинг учун у туғилган йили яна Андижон вилоятидаги Пахтаобод туман, Эскиқўрғон қишлоғига кўчиб кетишади...
    Ориф Султоннинг болалик даври ўша қишлоқда ўтган..
   У 1989 йили қишлоқдаги 18-ўрта мактабни тамомлаб, Тошкент Театр ва рассомлик институтининг "Драма режиссура" бўлимига ўқишга кирган.
    1994 йили институтни тамомлаб, Тошкент давлат циркида ва А.Ҳидоятов номидаги давлат драма театрида баробар ишлаган..
    1999 йили Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига цирк гуруҳи билан гастроль сафарига жўнаб кетган ва у ерда 3 ой ишлашган. Ориф ўша ерда Умра ҳаж амалларини ҳам адо этишга муваффақ бўлган.
    1999 йили " Тоғлик куёв " фильмида роль ўйнаган. 
     Шунингдек, "Қайтар дунё" сериалида , "Дока рўмол қуриши", "Дев билан Пакана " фильмлариида ҳам турли ролларни ижро этган.
     2001 - 2012 йиллар давомида "Қалпоқ" ҳажвий кўрсатувида ишлаган.
    2009 йилдан кейин давлат ишларида ишламаган. Эркин ижодкор сифатида фаолият юритиб келади. 
    Кейинги йилларда, асосан хорижда ишлади. Ҳозиргача чет элларда ишлаб келмоқда.
   2001 йил Хитойдаги Тинзинь шаҳрида Бутунжаҳон масхарабозлар фестивалида Ўзбекистон номидан қатнашган.
    2009 - 2019 йиллари Қувайт, 2010-2012 йиллар давомида Туркия Интер циркида ишлаган.
    2013 - 2017 йиллар Хитойдаги Далиян, Кунмин, Шандун, Пекин шаҳарларида масхарабоз бўлиб ишлаган.
    2014 - 2021 йиллар давомида Искандар Ҳамроқулов билан бирга ижод қилишган ва "Ажабханда" ҳажвий кўрсатувининг 21 та сериясини биргаликда олишган.
    2018 - 2019 йиллар БААдаги Дубай Интер циркида ишлаган.
    2022 йил Мисрга борган.
    У ерда ҳам Интер циркида ишлаяпти. Оилали. Аёли - уй бекаси. Бир қиз ва бир ўғилнинг отаси. Қизи - Музайямхон турмушга чиққан. Ўғли - Хожимурод Белоруссия Давлат университетида таҳсил олмоқда.
    Шу чоққача бирорта давлат мукофоти ё унвони билан тақдирланмаган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот