Гулчеҳра Носировага табрик!


  Муқимий номидаги Ўзбекистон мусиқали театри ва кино актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Гулчеҳра Носировани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
  Гулчеҳра Носировага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий муваффақият тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист -  Гулчеҳра Носирова 1964 йилнинг 14 январь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
   2011 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.
   Маълумоти олий. 1985 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида 1985 йилдан буён ишлайди.
   Гулчеҳра Носирова ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 50 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “Чароғондир чўлда юлдузлар” спектаклида Қиз, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Совчи, “Аршин мололон”да Гулчеҳра, “Тобутдан товуш”да Нетайхон, “Топталган туйғу”да Маъсума, “Рожа”да Солист, “Суперқайнона”, “Суперқайнона-2“да Холида Холдинг, Сурайё, “Бу телба хонадон”да Қайнона, “Асл хазина”да Эркиной каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган. Айниқса, унинг “Топталган туйғу” спектаклида яратган Маъсума образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ўзбек аёли тимсолида кўпчиликка маъқул бўлди.
  Радио ва телеведение ҳамда кинофильмларда ҳам ижод этиб келаяпти. Бундан ташқари дубляж соҳасида кўп йиллардан бери ўзининг жарангдор, ширали овози билан кўплаб фильмларни ўзбек тилига ўгиришда  иштирок этмоқда. Булардан; “Ромаяна”, “Камила”, “Икки тақдир” сериаллари ва “Ўғирланмаган келин”, “Ҳаётда ҳамма нарса бўлади”, “Девдас” каби таниқли ҳинд фильмлари дубляж ишларида, қолаверса “Кўзларинг маъюс”, “Муҳаббат синовлари”, “Хавфли бурилиш”, “Жумбоқ” сингари  фильмларда ҳам бетакрор образлар яратган. Телеведениедаги телесериалларда “Кўнгил кўчалари”, “Қирқ тоғоранинг, қирқ  ноғораси”, “Опа-сингиллар” ҳамда “Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” кўрсатувида  ранг-баранг образларда мунтазам равишда учратиш мумкин.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот