Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон давлат Драма театрининг актрисаси – Муножотхон Тешабоевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
Муножотхон Тешабоевага соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига улкан ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Муножотхон Турсинбоевна Тешабоева – 1997 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон давлат Драма театрида 1986 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У театрда хилма-хил, бетакрор образларни яратишга муяссар бўлган ижодкордир. Жумладан: “Аршин мололан”да Зебо, “Фармон биби аразлади”да Зухра, “Искандар”да Муғамний, “Паранжи сирлари”да девона, “Майсаранинг иши”да бошловчи, “Қуроқ”да иккинчи гўзал, “Медея”да ҳофиз, “Гўзаллар ва миршаблар”да Шахноз, “Электра”да Электра, “Алвидо хаёт”да Мадиска, “Саратондаги изғирин”да Танзилла, “Гулсара”да Асалхон, “Тошкентликлар”да Нафиса, “Лайли ва Мажнун”да шоҳ қизи каби образларини яратган.
Унинг иқтидори кино ва телевидение режиссёрлари назарига тушмай қолмади. Жумладан: "Ҳаёт вальси"да Амма, "Опа-сингиллар"да Овсин каби ролларни ижро этган.