Театр жонкуяри


  Суратда: Музаффарнинг мактаб даври (1989 йил).

   Музаффар Муҳаммадназар билан кўп йиллик кадрдонмиз. Туғилган кунига аталган табрикка бошқачароқ ёндошишга қарор қилдим... Театр жонкуярига туҳфа ўрнида. 
   Қуйида Музаффар билан мулоқотимдан сўзма-сўз келтираман.
  Музаффар Муҳаммадназар: "Театрга камина ҳам айтиш мумкинки, болалигимдан ошноман. Сабаби, синфдошим - Дилоромнинг отаси театрда режиссёр эди. Мактабда саҳна кўринишларини ташкиллаштирсак, мен ҳам СИЗ сингари давраларни олиб борар ва роллар ижро этардим. Табиийки, саҳна асарлари учун костюмлар зарур бўларди. Шунда театрга қатнардим. Яна иккита қўшнимиз театрда ишларди. Шу сабабли театрга кўп борардим. Нафақат костюм олишга, балки томоша қилишга ҳам ошиқардим. Ўзим ҳаётда таниган ва билган кишиларим саҳнада мутлақо бошқа одам қиёфасида гавдаланишар ва томошабинлар диққатини ўзларига қаратишларини кузатишдан чарчамасдим. Театр болалик хотираларим билан чамбарчас боғлиқлиги сабабли, театрга муҳаббатим ҳалигача баланд! Кинода режиссёр актёр ё актриса нотўғри ўйнаса ё гапирса, тўхтатиши, монтажчи кадрларни монтаж қилиши, овоз усталари дубляжга бошқа овоз соҳибини чақириши мумкин. Аммо театрда томошабинлар кўз ўнгида жонли ижро этиш учун юксак маҳорат керак! Шу сабабли, театрда ишлайдиганлар кинодагилардек тез танилмас, аммо меҳнати ниҳоятда машаққатли ва масъулиятлидир!"
    Музаффарни таваллуд топган куни билан табриклайман.

   Муқаддас Мамадалиева (Муқаддасбегим) - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот