"Олтин қалам" мукофоти, аслида, онамники


    "Олтин қалам" мукофоти, аслида, онамники; уни фақат мен олдим, холос. 
  Ҳа, қўлимга қалам олиб ёза бошлаганимда атиги 11-12 ёшларда эдим. Онам мени турли матбуот нашрларига, кутубхоналарга қўлимдан етаклаб, ўзлари олиб борадиган бўлди. Кейинчалик телевизор орқали "Олтин қалам" танлови эълон қилинганда: "Болам, сиз ҳам мақолаларингизни танловга топширинг", дерди. Мен топширардим, ўтмагач хафа бўлардим; онам эса сира руҳини туширмасди: "Олтиним болам, бу гал Худо ёрлақаган бир бандага насиб қилибди, кейинги сафар сизники бўлади", дерди. Мени журналист сифатида шаклланишимда асосий таянч нуқтам онам эди. Онам журналист бўлишимни орзу қилган; уч йиллаб ўқишга киролмасам ҳам менинг кўнглимни чўктирмаган, "келаси йил яна топширасиз, болам", деб алқаган. Мақолаларимни сандиқларда асраган, телевизорда чиқишимни интиқ кутадиган, экран орқали кўрганда ҳам кайфиятимдан тортиб ҳатто соғлигимни ҳам сезадиган онам эди. 
   Бугун ушбу мукофот соҳиби бўлдим, аммо онам энди йўқ. Ишонаман, онамнинг руҳи бугун шод бўлди... 
   Мени бугунги ютуқларимда қўллаб-қувватлаган, тоғдек таянч бўлган "Саодат" журнали жамоаси ва бош муҳаррир Мунаввара опамдан миннатдорман. Мукофотга муносиб кўрган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси танлов ҳайъатига алоҳида раҳмат айтаман. 
   Бу йил Журналистлар байрами қувончли келди, энди давоми ҳам хайрли бўлсин. Бу қувонч ҳар бир қалам тутган ижодкорни сийласин.

Чексиз ҳурмат билан,
Феруза ОРИПОВА – «Саодат» журнали бош муҳаррир ўринбосари.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот