ҲИКМАТЛАР


 - Меҳр кўздагина эмас, қалбда ҳам бўлсагина, у ҳеч қачон сўнмайди. 
- Меҳрни ҳам парваришлаш даркор, чунки у сизга шодлик бағишлайди. 
- Меҳрибон бўлиш осонми, меҳрсизми, менимча хар иккаласи ҳам ўзингизга боғлиқ. 
- Меҳр сотиладими, олинадими, ҳар иккаласи ҳам ўзингизга боғлиқ. 
- Хиёнатни кечириш мумкинми? Ҳа мумкин, фақат у қабргача сиз билан бирга боради. 
- Ватанни севмоқ имондандир, севмаслик-чи? Имонсизликдандир. 
- Ватансизлик, гадой бўлишдан ҳам баттардир. 
- Кўнгилнинг давоси ҳам, оғриғини ҳам - фақат ўзинг даволайсан: агар узоқ умр кўришни истасанг. 
- Гўзаллик дунёни қутқаради, чиркинлик дунёни лойқалатади. 
- Бизга севиш ҳам, севилиш ҳам Оллоҳдандир, демак, олдин Оллоҳни, кейин ўзгани севинг, чунки Оллоҳ сизни асрайди. 
- Севгида эхтиёт бўлинг, чунки сизни у парчалайди. 
- Болам азиз, аммо унинг тарбияси-чи, ундан-да азиз. 
- Болангизни ҳуда-беҳудага эркалатманг, чунки у сиздан фойдаланади. 
- Болангизга ишонинг - сизга у ишониши учун. 
- Ҳеч қачон турмуш ўртоғингизни алдаманг, сиз уни алдашингиз мумкин, аммо Оллоҳни алдай олмайсиз, унинг ўзи хакамдир. 
- Билмаган инсон ҳақида ёмон фикрга борманг, бу катта хатодир. 
- Бировга тош отманг - оғирлик юки, қўлингизда қолади. 
- Кимни кечириш мумкин? Ҳаммани, чунки сизни ҳам ҳамма кечиради. 
- Севги нима ўзи? Ҳиссиетми, ақлми? Ҳар иккаласи ҳам. 
- Кимни севиш мумкин? Сизни қадрлаганни. 
- Дунёда энг катта мулк - одамийлик, яхшилик, меҳрибонлик мулки деб биламан. 
- Энг катта зарба - бир умр севган одамингнинг хиёнатидир. 
- Яшаш осонми, кураш осонми? Иккаласи ҳам осон эмас! 
- Фарзандинг ўғилми, қизми, аввало одам бўлсин. 
- Дўст бўлиш осонми, душман? Ҳар иккаласи ҳам ўзингга боғлиқ. 
- Бу дунёда мол-мулк йиғма, барибир уни олиб кета олмайсан. 
- Дўстман деб аврайди - душман деб алдайди. 
- Меҳр олишни истасанг - меҳр бер. 
- Қандай яшаш ўз қўлингда, фақат қўлингни тоза тут. 
- Оилангни ўзинг асра - ўзгадан сир сақла. 
- Хотининг хақида кўчада гапирма, чунки сен қўчадан келасан. 
- Оиланг сенинг хазинанг - уни йўқотдингми, оиланг ҳам йўқолади. 
- Эр бермоқ - жон бермоқ бўлса, хотин бермоқ - номус бермоқдир! 
- Ҳамиша хатони ўзингдан изла, унинг ечимини тез топасан. 
- Илм излаки - илмсизга таьлим бер. 
- Илм катта хазина- илмсизлик боши берк кўчадир. 
- Аёл оиланинг маьнавий қудратидир, эркак эса маьнавий бойлиги. 
- Дўстинг бор, ғаминг йўқ. Дўстинг йўқ, ғаминг кўп. 
- Ўз она тилингни асраки - бошқа тил ўрнини эгалламасин.
- Она тилинг билан бойсан, ўзга тил билан бегонасан. 
- Ўз она тилингни ҳимоя қилки, ўзгалар сени ҳимояга олсин.
- Сен қачон бойсан - қачонки меҳринг бой бўлса. 
- Аёлнинг буюклиги - бой фазилатга эга бўлишидир. 
- Энг бахтли аёл- ибосини безаган аёлдир. 
- Энг кучли аёл - нафсини тия олган аёлдир. 
- Мард эркак ҳеч қачон оиласига хиёнат қилмайди. 
- Унутманг: ўғил ота изини, қиз она изини давомчисидир. 
- Ота-онангни қадрлаки - токи фарзандларинг ҳам сени қадрласин. 
- Унутмангки, қадрдонлар, бу дунёда, ҳаммамиз меҳмонмиз. 
- Кўнгилни оғритмоқ, дилга яра тугмоқдир. 
- Яхшилик ҳам , ёмонлик ҳам қўлингиздадир, танлов ўзингиздадир. 
- Жаннатни ҳам, жаҳаннамни ҳам ўзингиз яратасиз, танлов ўзингиздадир.

   Жамила Шермуҳамедова - Республика Маьнавият ва маьрифат маркази эксперти, “Маьрифат” тарғиботчилар жамияти аьзоси. Файласуф, сиёсатшунос, оилашунос, гердеролог, тадқиқотчи олима.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот