"САОДАТ"ДАГИ САОДАТЛИ ДАМЛАР


ЗУЛФИЯ МЎМИНОВА
"САОДАТ"ДАГИ САОДАТЛИ ДАМЛАР
1985 йил. "Саодат" журнали.

     Чап томонда журналимиз хатлар бӯлими мудираси Мавжуда Орипова, ӯртада журналнинг техник муҳаррири Олимжон Ҳакимов, уларнинг чап томонида журналнинг назм бӯлими мудири - камина.
     Ӯртадаги кӯркам инсонни биз Олимжон дода, Олимжон ота ва ӯзларининг таъбири билан "Айто билмасман банки"нинг бошлиғи дердик.
     Олимжон додани "Саодат" журналига муҳтарам устозим - Зулфияхоним Исроилова ишга олганлар. У киши "Саодат" журналидан ташқари "Гулхан" журналида ҳам техник муҳаррир эдилар.
     Асл Тошкентлик, ниҳоятда оилапарвар ва мустаҳкам имону эътиқодли эдилар дода.
     ЦУМга хориждан бирор кийим келиб қолса, албатта Олим дода "Айто билмасман банки"дан бизга қарз берардилар. Ҳеч кимдан ёрдамини аямаган катта оилани бошлиғи бу инсон доим ишга 11-трамвайда келардилар. Қора костюм, галстук, оқ кӯйлак, шляпада бӯлар эди.
     Мен шляпа деган бош кийимни ярашганини шу дода раҳматлида кӯрдим, холос.
     Баъзан қизлар барчамиз қарзга пул сӯраб қолсак "Телвизорга кӯп чиқадурғонларга берилсин" - деб, менга берардилар.
     Орадан йиллар ӯтиб, Сергели ҳокимиятида ишлаётганимда, Олим додага "Автомобил бозори"дан ӯша пайт ҳамма кӯриб "Ӯ" дейдиган машинани олишида таниш топиб берганимдан хурсанд бӯлдим.
     Улар машинани ӯғиллари билан Сергели машина бозоридан олиб кетганида, севинчдан йиғлаганман. Хайрият, энди трамвайда юрмайдилар, деб хурсанд бӯлганман.
     Қайси жиҳати отамга ӯхшаб кетадиган бу инсон хотираси қалбимдан ҳеч ӯчмасдир.
     Олим акани ижодкор дӯстлари кӯп эди. Улар "Олим ака бир ойга ӯрингизда парилар билан ишласак қани эди", - деб ҳазиллашар, Олим ака эса "Қани эди додамдан қолган давлат бӯлганида, "Саодат" журналида текинга ишлар эдим", - деб, ғурурланар эдилар.
     Бу ҳақда албатта ҳали ёзаман.
     Жойингиз фирдавс жаннатида бӯлсин, муҳтарам инсон.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот