Оддий чизгилар...


  * Бахтлиман, деб  сенга кўз~кўз қилаётган одам аслида бахтсиздир. Бахт кўзгуга ҳам, бозорга ҳам солинмайди... 
  *  Дарахтларни тўфонлардан эмас, одамлардан ҳимоя қилиш керак. 
  * Етти марта эмас, етмиш марта ўлчаб, бир кесадиган дўстинг бўлса, ҳеч қачон хатога йўл қўймайсан! 
  * Ёмғир ўз гуноҳларини юваётган одамга ўхшайди... 
  *  Сен кўз юмган ҳақиқатлар бир кун келиб ўзингга қимматга тушиши мумкин! 
  *  Энг эски тарих ~ изинг,  энг янги тарих ~ юзинг... 
  * Ер бизни ҳозирча кўтариб турибди. Ерга оғирлик қилаётганимизни билишимиз керак...
  *  Ҳаётдан нолиган одам жарга яқинлашиб бораверади...
  *  Меҳр ҳар қандай оғир ярани ҳам даволайди...

Маруса ҲОСИЛОВА










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот