Қалб дафтари
Малоҳат МИРЗОМУҲАММАД
ҚАЛБ ДАФТАРИ
Яхшимисиз, Азизларим?! Мана, Америкада ўтказган давримнинг сўнгги куни. Бу ерда яшаган ҳар бир куним, ҳар бир дақиқам ҳаётимда ўчмас из бўлиб, хотирамда умрбод муҳрланиб қолади. Бу ернинг одамлари ҳам ўз юртимиздаги каби оққўнгил, меҳрибон ва раҳмдилдир. Ҳаммаси учун миннатдорман! Бугун уммон, яьни океан соҳилларини айландим, Американинг осмонўпар бинолари аро кездим. Барча дилга яқин танишлар, дўсту ёрлар билан хайрлашдим. Америка диёри билан хайрлашмайман, Кўришгунча, деб қоламан. Кечқурун эса парвозим шай турибди. Ҳаммага самолётда манзилларига эсон-омон етиб олиб, Ватанига қайтиш ва ерга қўниш насиб килсин! Сизларни жуда соғиндим, дўстларим, яқинларим! Энди Она Юртим - Ўзбекистонимга учаман!!!Кўришгунча! Сизларни беҳад яхши кўраман!
Малоҳат Мирзомуҳаммад.
18 июн 2018 й.
***
Яхшимисиз Азизларим! Яна Сиз билан ғойибона суҳбатлашгим, кўришгим келди. Биламан бир биримизни хаёт йўлимизни, дарду қувончларимизни билмаслигимиз мумкин....Баьзилар юрак туйғуларини ичда сақлаб туролмай айтиши, баьзилар феьлидан келиб чиқиб, дарду қувончини юрак тубида сақлар....Лекин саҳифани варақлар экансиз, барибир ўша инсоннинг қалб туғёнини, аламу қувончини илғаб оласиз..Ҳаёт шундай, бугун бундай ,эртага ундай...Кўп нарсалар, кўп фикрлар билан танишасан, хулоса чиқарасан, гарчи улар билан шунчаки дўст бўлсангда, уларни ғами ҳам, қувончи ҳам сени бефарқ қолдирмайди.Уларни ютуғидан қувонасан, ғамидан куюнасан. Мен ҳам ўзимни ёлғиз сезсам,бирор нарсадан қувонсам ёки қайғурсам, Сизларга, Сиз Азизларимга шошаман..Овунаман.Ҳар кимда ҳар хил дид, феьл атвор...Ёлғизлик, ўзингни хеч кимга керакмасдек ҳис қилишдан Оллоҳим асрасин ҳаммамизни! Доимо кимгадир керак бўлайлик, кимлардир бизни чин дилдан интизор кутсин! Инсон ҳар қандай вазиятда енгилмаслиги, курашиши, ҳаётда гўзал яшашга интилиши, ўз умид орзусидан осонликча воз кечмаслиги керак деб ўйлайман. Гарчи жуда кўп такрорлаган бўлсам ҳам, яна айтаман: мен Сизларни беҳад яхши кўраман! Жонингиз омон, умрингиз зиёда бўлсин! Борингизга шукур! Гарчи тез-тез мулоқотга кирмасам, ёзмасам ҳам, мени унутмайсизлар деган умиддаман!
Малоҳат Мирзомуҳаммад.
12 август 2018 й.