Виктор Ҳуго ҳикматлари


   Аёл муҳаббати биз учун буюк, унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. У худди гўштга сепиладиган туздек: юракка сингиб, уни айнишдан сақлайди.
   Ажинларда қувноқлик жилва қилганига нима етсин! Нуронийлик деб шуни айтадилар.
   Ёлғончилик — ёвузлик тимсоли.
   Болаларга эътибор — келажакка эътибор демакдир.
  Одамзотнинг шуҳрати унинг бўйи билан ўлчанилмагандай, халқнинг ҳам шуҳрати унинг сони билан ўлчанмайди.
  Шоҳлар ўтиб кетаверадилар, халқ қолаверади.
  Болаликда онгга сингдирилган қонун-қоидалар ёш дарахт танасига  ўйилган ҳарфларга ўхшайди: бир умр бирга бўлади.
  Сир ҳам бамисоли тўр: битта тугуни ечилса, ҳаммаси чувалашиб кетади.
  Ўз Ватанига доғ тушириш — унга хиёнат қилишдир.
 Жисмоний хоҳиш иродани буколмайди. Ишончу эътиқод иккинчи даражали кучдир; биринчи ўринда ирода туради.
  Сиёҳ бор экан, қоғоз юзи ҳеч қачон оқармайди.
  Ички гўзаллик билан йўғрилмаган ҳеч қандай ташқи хусн мукаммал бўла олмайди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот