Армону изтироблар домида...


   Малоҳат опа ҳақида гапирмоқчи эдим. Бу аёлни интернет дунёси орқали таниган ва танишган, яқиндан ҳамкорликни бошлаган дўстим - Музаффарнинг онаси сифатида танидим. Биринчи маротаба уни кўрганимда, кўрсатувимнинг оддий мухлисаси сифатида таниганман.  Ўшанда Музаффарнинг онаси эканлигини билмаганман. Студиядаги кўрсатувда кўтарилган мавзуларга муносабат билдирганлар ичида Малоҳат опа инсонларнинг ҳаётдаги тақдирларига бепарво бўлмасдан, ўз фикрлари билан жуда фаол қатнашарди. Афсуски, охирги кўрсатувимиз яхши ёзиб олинган бўлса-да, маълум бир сабабларга кўра эфирга берилиши анча кечикди. Малоҳат опа шу кўрсатувни кутганларини биламан, чунки Музаффар мендан бу ҳақда тез-тез сўраб турди. Лекин кўрсатув намойиш қилингунича Малоҳат опа дунёдан ўтиб қолди... Кўрсатувни эфирга бериш чоғи монтаж қилишга тўғри келади. Ўшанда Малоҳат опани кўрсатувнинг монтаж жараёнида кўраяпману кўнглимдан жуда кўп фикрлар ўтди... Малоҳат опада барча имкониятлар етарли эди. Баъзи бир ҳолатлар бўладики, қайсидир инсоннинг яшаб кетиши учун маблағ етмайди, эътибор етмаслиги мумкин, шароити кўтармаслиги мумкин, лекин бу оилада ҳамма нарса бор эди: эътибор ҳам, меҳр ҳам, маблағ ҳам, имконияту шароит ҳам. Афсус, бу ҳаёт, бу тақдир...ҳамма нарсанг бўлса-ю Онанг дардига даво тополмасанг!..Бундан ортиқ дард, бундан катта армон бўлмаса керак! Хуллас, Музаффар ҳозир худди шундай ҳолатда: Онасини кўрган, Волидаи муҳтарамаси билан мулоқотда бўлган ҳар бир инсондан Онасини излаётганлигини сезиш мумкин. Малоҳат опанинг охирати обод, жойи Жаннатда бўлсин!

Шоҳира ҲАМРО - тележурналист.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот