Шароф Бошбеков ўгитлари


***
   Менга ёлғон гапирсалар хафа бўлмайман. Аммо “бу ҳеч нимани билмайди, аҳмоқ одам” деб ўйласалар қаттиқ ранжийман. Шундоқ ўйламаса, ёлғон гапирмас эди. Ана шуниси алам қилади.
Менга ёлғон гапирсалар хафа бўлмайман.
***
   Сизни кимдир тўсатдан ёқтирмай қолса, билингки, бир пайтлар сиз унга яхшилик қилгансиз...
***
   «Бу дунёда бахтли одамлар йўқ, ўзини бахтли қилиб кўрсатадиганлар бор.
   “Тақдир эшиги” спектаклидан.»
***
   «Кимгадир яхшилик қилиб, бировларга гапириб юрсангиз, мақтаниш бўлади – савоби йўқ, агар ўзига айтсангиз, миннат бўлади – яна савоби йўқ.
   “Мен кеч тушунган ҳақиқатлар” туркумидан.»
***
   Камчиликлардан нолисангиз, у икки баробар ўсади, агар уларнинг устидан кулсангиз, бутунлай даф бўлади.
***
   Китобнинг телевидениедан устун жиҳати – китоб ичида реклама йўқлиги.
***
   Ким кўп гапирса, билингки, гапининг 49 фоизи ёлғон, 49 фоизи мақтаниш, 2 фоизи рост бўлади.
***
   Вақт дил ярасини даволамайди, фақат киши ўша оғриққа кўникиб кетади.
***
   Онамиз биздан ширинликни беркитимай қўйган пайтдан бошлаб болалик деб аталмиш беташвиш давр тугайди.
***
   ЮПАНЧ КАЛИМАСИ: "Бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди-ку"...










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот