Падари Бузрукворим таваллуд топган кун


   Падари Бузрукворим - Муҳаммадназар Умар ўғли таваллуд топган кун
 Падари Бузрукворим - Муҳаммадназар (Маҳмуд) Умар ўғли (28.12.1950 - 21.06.2009 й. й.) таваллуд топган кун...  
  Болалигимдан то вафотига қадар айнан шу куни уйимизда арча безатилар ва хонадонимизга меҳмонлар ташриф буюришарди. Адажоним Янги йилни ўзгача қувонч билан қарши олар эдилар... Отажоним роппа-роса 40 ёшга тўлган кунлари, яъни 1990 йилнинг 28 Декабрь куни Мақсудбек укам дунёга келганида қўшалоқ байрам бўлганди!!! Падари Бузрукворим, руҳингиз шод, охиратингиз обод, жойингиз Жаннатда бўлсин! СИЗ ва Волидаи меҳрибоним ҳаққингизларга дуодаман. Кулиб турган чеҳрангизлар кўз олдимда намоён бўлмаган кун йўқ... Бизни тарк этганингизда 58 ёшда эдингиз, Адажоним! СИЗ ҳамиша қалбимизда, хотирамизда барҳаётсиз! Бироқ... Бу дунёда қайта ҳеч қачон, умрбод кўриша олмаслигим юрагимга ҳар куни мислсиз оғриқ беради... Жуда-жуда соғиндим... ОТАЖОНИМ!!! 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот