Оғриқ қолдирувчи воситалар хавфи ҳақида 7 та факт


   Ҳар биримиз ҳаётимизда ҳеч бўлмаганда бир марта тиш оғриғи, бош оғриғи ва мушак оғриғига дуч келамиз. Олимларнинг таъкидлашича, оғриқни эътиборсиз қолдириш миядаги асаб ҳужайраларининг емирилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун, чидаш эмас, оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш яхшироқдир. Лекин уларнинг қўлланилишида ўлчовни билиш муҳимдир. Оғриқ қолдирувчи воситаларни мунтазам равишда, кўп миқдорда ва ҳар қандай сабабга кўра ишлатиш хавфли.
     Бу дорилар ҳақида ҳамма билиши керак бўлган бир нечта фактлар:

Босим кўтарилади
    Стероид бўлмаган оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам равишда қабул қилиш қон босимини оширади, бу эса инфаркт ва инсульт хавфини келтириб чиқаради.

Овқат ҳазм қилишнинг бузилиши
    Оғриқ қолдирувчи воситалар овқат ҳазм қилиш тизимида турли хил муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Уларнинг энг кенг тарқалгани гқорин дам бўлиши  ва кўнгил айнишдир. Aммо бошқа асоратлар – ошқозон яраси ва эерозия ҳам пайдо бўлиши мумкин. Муайян хавф шундаки, муаммолар узоқ вақт давомида ўзини намоён қилмаслиги мумкин, чунки оғриқ белгилари анальгетик томонидан бостирилади.

Тромб шаклланиши
   Баъзи яллиғланишга қарши дорилар таркибида ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар хавфини камайтирадиган таркибий қисмлар мавжуд, аммо айни пайтда улар гемапоэз – қон ҳужайраларининг ҳосил бўлиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради, тромбоцитлар агрегациясини кучайиши эса қон тромбларининг шаклланишига олиб келади.
   Айниқса, қандли диабет, атеросклероз ёки варикоз томирлари билан оғриган одамлар оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилишда айниқса эҳтиёт бўлишлари керак.

Кўриш  муаммолари
   Стероид бўлмаган оғриқ қолдирувчи воситалар одамнинг кўриш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Улар  кўз ёши суюқлигининг чиқишини камайтиради, бунинг натижасида кўз шиллиқ қавати қурийди ва кўз тўқималари сувсизланади.

Aллергия хавфи
    Aгар сиз бир вақтнинг ўзида бир нечта оғриқ қолдирувчи дори воситалари қабул қилинса, янада жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хусусан, аллергик реакциялар  – тошмалар, Квинке шиши ва ҳатто анафилактик шок хавфи ошади. Бундай аломатлар битта дозадан кейин ҳам, узоқ муддатли фойдаланиш фонида ҳам юзага келиши мумкин.

Жигарга таъсири
    Бир нечта анальгетикларни бир  вақтнинг ўзида қабул  қилиш жигарга салбий таъсир кўрсатади. Агар оғриқ қолдирувчи воситалар қабул қилган вақтда спиртли ичимликлар истеъмол қилинса,  жигар етишмовчилигининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Оғриқ йўқолади, сабаб қолади
    Ва энг муҳими: оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилишда оғриқ синдроми одатда йўқ қилинади, аммо оғриқнинг сабаби қолади. Ва оғриқ – бу тананинг  мияга соғлиқда муаммолар борлигини етказиш реакцияси. Оғриқ синдромининг доимий «босилиши» ўз вақтида бошқа касалликнинг аломатларини ҳам бостириши мумкин-аппендицит энг хавфлиларидан бири саналади.
    Оғриқ қолдирувчи воситаларнинг бир дозаси танага сезиларли салбий таъсир кўрсатмайди. Aммо оғриқ мунтазам равишда пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш ва текширувдан ўтиш керак.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот