Шоҳ ва гадо


Зулфия МЎМИНОВА

ШОҲ ВА ГАДО

Шоҳни ҳам гадони ҳам бир йўлда кўр, бир йўлда,
Бу дунёнинг ишлари ҳар йўлдадир, ҳар йўлда.

Савоб ишни ҳаммамиз қиладурмиз, қиламиз,
Лек савобнинг кети йўқ, туби йўқдир, туби йўқ.

Дунё армон дунёдир билмам тушми, рўёдир,
Меҳмонлари бир-бирин кўзларини ўёдир.

Дунё ёлғон дунёдир, қўлларида тош кўрдим,
Ҳалолликнинг покликнинг кўзларида ёш кўрдим.

1989 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот