Қашқадарёсан


Сўлим боғларида  назму наво бор,
Ҳисор тоғлари мангу сарбаланд.
Насафийнинг маърифатидан, 
Қалблар зиё топгай баҳраманд.

Дунёлар ҳам ҳайрат-ла боқди,
Амир Темур салтанатига.
Маржон булоқ сел бўлиб оқди,
Қашқадарё чаманларига.

Бу тупроқда беклар туғилган,
Темур нафаси уфрган диёр.
Шахри Кешнинг осмон остида,
Буюк тарих туғилган диёр.

Валийларнинг қадами ўтган,
Шамсиддиннинг тариқати бор.
Дорус-саодатда мангу ётарлар,
Жаҳонгир Мирзодек барлослар.

Оқсарой, Кўк гумбаз азал тарихдур,
Дорут-тиловатлар маърифат эрур.
Ҳазрати Султондек муқаддас жойлар,
Қашқадарё узра саодат эрур. 

Абдулла Орифга алла айтган юрт,
Нарзий байтларида дуру маржонсан.
Жуманбулбул ўғли бахшиларида,
Бобомерос бўлган Қашқадарёсан.

Момоларим алёр айтган бу замин,
Боболардан мерос ҳикматлри бор.
Ижод қилажакман назм боғингда,
Мансур Юнусингни ашъорлари бор.
Асрлар қаъридан келган садосан,
Манглайимга битган Қашқадарёсан.

Мансур ЮНУС










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот