РАССОМ
Қандайдир сеҳрли мўйқалам билан
Матога туширган каби тушини
Ким орзу қилмайди шу картинани
Уйининг тўрида осиб қўйишни?..
У буни сотмади миллионларга ҳам
Миллионлар ичидан тўсганча йўлим
Секин шивирлайди: – Агар истасанг,
Қўлингдан бир ўпсам текинга бергум...
Иккиланиб турдим қаршисида жим
Секин узоқлашдим, маъзур тут, даҳо.
Баҳоси йўқ бунинг биламан, лекин
Қўлимнинг баҳоси ундан бебаҳо...
Адиба УМИРОВА
2007 йил 15 октябрь
©️Адиба Умирова