Бизда ҳам армон бор


***
Бизда ҳам армон бор биродар,
Ўртайди, сиримиз очмаймиз.
Кирмаймиз кўнгилнинг раъйига,
Дилдаги борини сочмаймиз.

Ҳамиша очиқмас  йўлимиз, 
Тиканлар тилганда қочмаймиз. 
Хиёнат шон берса, қўл тутиб,
Орият тўнини ечмаймиз.

Бизда ҳам дардлар бор, биродар, 
Кулгига ўхшайди йиғимиз.
Эрк берсак, эл ичра сайрайди, 
Қафасдан ҳур бўлган тилимиз.

Бизда ҳам армон бор, биродар,
Ўзни деб ўзликдан кечмаймиз. 
Келганда синовлар ўтмоқ-чун, 
Ёлғондан қасамлар ичмаймиз...
Бизда ҳам кўнгил бор, биродар...

    Мунаввара УСМОНОВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Саодат» журнали Бош муҳаррири, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот