ЎҚИБ НАВОИЙНИ


ЎҚИБ НАВОИЙНИ
          
Кўнгулга футур етмайин роз очилмас,
Садаф гар бутун бўлса, гавҳар сочилмас.

                                     Алишер НАВОИЙ.

 Инжусиз кўлмакдан олма сохта завқ,
 Теран денгизларнинг шайдоси бўлгин.
 Шамдан шамс тафтини тилама ғофил,
 Навоий уммонин ғаввоси бўлгин.

 Дур териб кўнглингга бағишла сарват,
 Туй шавқнинг бокира, тиниқларини.
 Сархуш ҳолинг билан этма фаромуш
 Садаф кўнгилларнинг синиқларини.

 Магар Лайли бўлсанг Мажнундан хабар,
 Дилхун Фарҳод эрсанг Ширин муждаси.
 Руҳинг дунёсига ҳар лутфи шарор
 Ҳар нуқта – ғафлатга ажал кундаси.

Ўзингга ноаён минг бир ҳақиқат,
Ҳаёт маънисидин розга етарсан,
Ўқиб Навоийни кўнглингда наво —
Кўксингда тош эмас, созга етарсан!

Амирқул КАРИМОВ










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот