Опамнинг ёди...


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг устоз санъаткори, актриса - Малика Қаюмова хотирасига марсия.

Давраларнинг тўри эдингиз, 
Қалбимизнинг қўри эдингиз, 
Опаларнинг зўри эдингиз, 
Сизни жуда соғиндик, Опа! 

Исмингиз ҳам жисмингизга мос, 
Феълингиз ҳам киборларга хос, 
Эркалик ҳам бор эди бир оз, 
Сизни жуда соғиндик, Опа! 

Сўзи ширин, меҳрибон инсон, 
Энди излаб топмаймиз гирён, 
Раҳматига олсин Художон, 
Сизни жуда соғиндик, Опа! 

Суҳбатлари ширин ва шакар, 
Таърифига етмайди дафтар, 
Дийдор қолди Қиёмат қадар, 
Сизни жуда соғиндик, Опа! 

Онамиздек экансиз билсак, 
Ҳаммамизга сирдошу, тиргак, 
Сиздек опа бўлмаса керак, 
Сизни жуда соғиндик, Опа! 

Кўтаролмай фарзандлар доғин, 
Ҳувуллатиб "МУҚИМИЙ" боғин, 
Ўчирганча умр чироғин, 
Бизни ташлаб кетдингиз, Опа! 

Малика Тавфиқ










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот