Ёдингизга тушмадим сира
Моҳигул ЎКТАМ қизи
ЁДИНГИЗГА ТУШМАДИМ СИРА...
Ёдингизга тушмадим сира,
Нечун ҳамон жимсиз азизим?
Мен-ку, уша маъюс собира,
Сиз-чи, асли кимсиз, азизим?
Тушунаман,йўллар аждарҳо,
Баҳодирсиз, ўлдириб келинг.
Бунча бўлманг, ахир бепарво,
Ғариб дунём тўлдириб келинг.
Ташвишингиз ортиқми,шунча,
Дийдор бахтин айламанг етим.
Юрагимда мавҳум тушунча,
Кўзларимга боримни сотдим...
Ёдингизга тушмадим сира,
Ёдингизда... айтинг, бормиман?
Борлигингиз - ғамгин хотира,
Ёки сизга ёдим бир туман...