МЕН СИЗНИ СЕВАРДИМ


МЕН СИЗНИ СЕВАРДИМ

Мен Сизни севардим жимгина эсланг,
Биринчи қор каби сўзсиз, бемажол.
О, бутун ташналик, чанқоқлик билан
Бутун бир бўрондек, оташдек беҳол.

Сўнг тиндим, босилдим, яхладим абад,
Бу дунё ўзидан совутди такрор.
О, Сизни эсласам янгилар ярам,
Унутсам, бағримни пичоқлайди қор.

Мен Сизни севардим...
Унутманг асло,
Кетмоқни билмасман муз каби эриб.
Шу қадар яқинсиз  — қўлларим етмас,
Шу қадар узоқсиз — ёнимда туриб!

Айрилиқ кўксимга ботган кечалар
Соғиниб, тўлғониб чорласам ҳар чоқ.
Қор остида қолган атиргуллардек
Гуллаб юборади исмингиз оппоқ!

Адиба УМИРОВА
09.12.2023 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот