ТИРИК ЧОҒИ ОТА-ОНАНГИЗ...


Марҳабо КАРИМОВА
ТИРИК ЧОҒИ ОТА-ОНАНГИЗ...

Ботмасинлар ғурбат комига,
Яшамайди ўзин ғамида,
Давлатим денг, сиз энг камида,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Кексайганда кунига яранг,
Меҳр бериб парвона қаранг,
Ҳар кун келиб ҳолини сўранг,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Йўлингизни интиқ кутмасин,
Азоб билан куни ўтмасин,
Кўз ёшларин ичга ютмасин,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Юзларига юзингиз қўйинг,
Муҳаббату ҳидига тўйинг,
Ҳаммадан ҳам ортиқроқ суйинг,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Ғурбатларга ташламанг кўмиб,
Кўзин мангу олмасдан юмиб,
Ўйламанг кўп хаёлга чўмиб,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Дуосидан олинг катта куч,
Бўлмасидан десангизлар кеч,
Улғайтирган, унутманглар ҳеч,
Тирик чоғи ота-онангиз...

© Марҳабо Каримова

   Суратда: Волидаи меҳрибоним – Малоҳат Мирзомуҳаммад ва Падари Бузрукворим – Муҳаммадназар (Маҳмуд) Умар ўғли.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот