УЗОҚЛАРДА


Қутлибека РАҲИМБОЕВА

УЗОҚЛАРДА

Дарёларнинг ул юзида уйларингиз...

Денгизларнинг ул юзида уйларингиз, 
Оқаришиб кўринади бўйларингиз...
Узоқлардан кўринса-да бўйларингиз,
Жонимизга туташмиди ўйларингиз...

Кўзларимиз кўзингизга кўринарми?
Кўнглимиздан не кечгани билинарми?
Булут қамал қилган сариқ ойга қараб,
Бизни эслаб юрагингиз тилинарми?

Денгизларнинг ёқасида уйларингиз,
Узоқларда кўринади бўйларингиз,
Узоқ бўлса бўлаверсин, бўзлагаймиз,
Сиздан бошқа ким тушунар сўйларимиз?

Шамол билан келиб турар куйларингиз,
Ҳур учунми ёқимлидир, асаллидир.
Узоқлардан оқарса ҳам уйларингиз
Титраб турган кўнглимизга тасаллидир,

Кўнглимизга жуда яқин тасаллидир

9.09.1988 йил










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот