ТАРОЗИ
    *** 
Борар бўлсанг ўзга манзилга, 
Ер юзи ё ҳаводан учиб. 
Сарҳадида ўз ҳужжатинг ҳам, 
Кўрсатасан салгина чўчиб.
Унга-бунга туҳфа илиниб,
Олар бўлсанг ўзингдан ортиб, 
Қайтиш чоғи дилингда ғашлик, 
Тарозига қарайсан қўрқиб. 
Бир манзил бор, келиб-кетар кўп, 
Баҳоланмас зару ридо ҳам. 
Келганидан ортиқ битта чўп, 
Олиб кетмас шоҳу гадо ҳам... 
ТАРОЗИСИН ЎЙЛАЙМАН ҚЎРҚИБ...  
     Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журналининг Бош муҳаррири, шоира.