Дединг...


***
Дединг, эй  қошлари хилол,
Дедим, ёйдир, топма завол.
Дединг, киприкларинг майса,
Дедим, ўқдир ё бир найза.
Дединг, эй, кўзлари офтоб,
Дедим, разм солсанг– гирдоб.
Дединг, сен-ла кўнглим шодон,
Дедим, боқсанг дилим зиндон.
Дединг, ишқдан адоман мен,
Дедим, кибру ҳавоман мен.
Дединг, кечмоққа дил кўнмас,
Дедим, ишқдан ҳеч зод ўлмас.
Дединг, қиёси Машрабман, 
Дедим, дилимни асрабман.
Дединг, кўнглим  тушди тошга,
Дедим, менинг йўлим бошқа.
Дединг, хуш қол, айтгум видо,
Дедим, ишқинг асрар Худо!
* * *
Энди илий бошлади кўнглим,
Биллур тусга  кирди қалб  гўё.
Мендан минг йил нарида ўлим,
БОРЛИГИ чин, бошқаси рўё... 
Бўлмасайди дарду ғам, бало,  
Мискину шод яшасам қани.
Кўрсатмасдим ҳеч кимга, асло,
Қалб тубига чўккан лойқани...

     Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журнали Бош муҳаррири, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот