Келганимда бирдан уйғонди дунё
Келганимда тоғлар кўкка сакради,Суюнчи олгани югурди дарё.
Балиқлар гапириб юборди ногоҳ,
Келганимда бирдан уйғонди дунё.
Шунчаки келмадим, чақмоқдек келдим,
Сокин табиатнинг йўқолди тинчи.
Юздан ошган эди кекса капалак,
Чумолилар филни ўтарди янчиб.
Келганимда... шундай туйилган чоғи,
Аслида, барчаси тасаввур холос.
Бу дунё ҳалиям ўша лўттибоз,
Ростлиги ёлғондир, ёлғонлиги рост.
Бизгача ўтдилар, ўтади даврон,
Куламан келажак кўзига қараб.
Вақтида келмоқ-ку бахтдир бегумон,
Вақтида кетмоқ ҳам шарафдир, шараф!
МеҳрНоз Аббосова