НОМУСИМИЗ ҚОМУСИ


     Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари - Минҳожиддин Мирзонинг "Интерконтинентал" залида қилган маърузасидан илҳомланиб ёзилган манзума.

НОМУСИМИЗ ҚОМУСИ

                                                          Раҳимбой Жуманиёзов сўзи

Халқимизнинг қомуси - номусининг тимсоли
Она юрт истиқболи, мамлакатнинг иқболи,
Киритилган янгилик - яхшилик далолати
Бугуннинг талаби бу, эртанинг кафолати.

Инсон тақдири унда ҳамда ҳаққи ҳуқуқи, 
Маконнинг қадри унда ҳамда ҳадди ҳудуди, 
Референдумга эътибор - эзгулик далолати,
Бугуннинг тақозоси, эртанинг кафолати.

Инсон шаънин улуғлаш - бу ҳаётга йўлланма
Жамиятнинг ривожи,  тараққиётга қўлланма.
Унга бефарқ бўлмаслик эзгулик далолати,
Бугуннинг талаби бу, эртанинг кафолати.

Обод оила орзуси, адолат тарозуси
Мажбурият бурчию масъулият туйғуси,
Намоён эрур унда тинчликнинг далолати
Бугуннинг талаби бу, эртанинг кафолати.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот