АЙТМАНГ


Мунаввара УСМОНОВА

АЙТМАНГ
 
Севгимизни ҳаммага айтманг,
Кўз тегади, кўзлар тегади.
Қанча ҳасрат эгмаган бошни
Яхши-ёмон сўзлар эгади.

Беркитайин кўз гавҳаримга,
Қароғимда тинчгина ётсин.
Айтай киприк лашкарларига,
Ёмон кўзга камонлар отсин.

Ишқимизни ҳаммага айтманг,
Икки юрак билса бўлади.
Билиб қолса ёмонлар Мажнун
Кунин бошингизга солади.

Лайли деманг, Зуҳро деб айтманг,
Гул ишқимга достон керакмас.
Мен бир мискин Мунаввар бўлиб,
Дилингиздан жой ололсам бас!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот