УРУШ ХАЛҚИ


Тўра МИРЗО, халқаро  Фузулий мукофоти совриндори
           
УРУШ   ХАЛҚИ

Уруш тинмас Шарқу Ғарбда,
Хавфсираган қуш ғариб-да,
Ёғилади кўкдан ажал,
Кунлар заҳил, ой қариб-да.

Ҳадиксирар юлдуз аҳли,
Ҳар юракда қўрқув тахтли,
Кўнгилнинг энг четида ҳам
Ваҳима тик, бойқуш бахтли.

Чўчиб кетан чумоли ҳам,
Эски донни кўриб баҳам,
Индан боши чиқиб-чиқмай
Кўкка қарар кутиб карам.

Халқлар зада барчасидан,
Телеқути дарчасидан
Ҳайқирарлар еру кўкка-
Дунё қолган ачасидан.

Уруш қилар онгли махлуқ,
Қўллар тугул кўзларда ўқ,
Шовқин солиб, кекирарлар,
Арш Аълога қилганча дўқ.

Қари қуёш, кўкда балқи,
Кепакидир тинчлик ҳақи,
Нур қамчисин ишга солгин,
То тийилсин уруш халқи. 
          
 16. 04. 23 й.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот