ОНА, БУГУН СИЗСИЗЛИК КУНИМ


ОНА, БУГУН СИЗСИЗЛИК КУНИМ

Она, бугун Сиз ўтган кунми?
Юрак-бағрим шу дарддан хунми?
Бўғзимдаги нидоми, унми
Кўрар куним ойсизми, тунми?

Сиз-ла кетди, бахт-омад, роҳат,
Бардош етмас, тугади тоқат
Сизсиз айтинг недир ўша бахт
Армонларнинг тахи қатма-қат. 

Айни баҳор йўлларимда куз,
Офтобим йўқ, юрагимда муз
Келмаймизми энди юзма-юз
Ҳатто сўз йўқ, келмаяпти сўз!

Кунлар бефайз, ўқдек ўтяпти,
Ақлу ҳушим йўқдек ўтяпти,
Йўқотишу ва йўқсизликлар
Юрагимдан чўғдек ўтяпти..

Билмаяпман қандай яшашни,
Қайга қандай қадам ташлашни
Йўл кўрсатинг, ой чиройлигим
Нени қайдан қандай бошлашни.
Она, бугун Сизсизлик куним..

Мумтоз ШАҲОБИДДИН










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот