АЗИЗИМ


Сулҳида Ёлғиз
АЗИЗИМ

..Кошкийди яшолсам. Азизим.
Куйиб борар кўксим, ёрилган ишқдан,
Толейимга қул каби қасамлар билан.
Эгилдим мажнунтолнинг оёқларига...
Бошимга осмонни ёпдим-да, кетдим.
Севишганлар қолдилар мажнунтол қучоғида.
Анҳор тўлғониб кетди,
Бор вужудим сени истади.
Анҳорнинг қучоғи нурланган пайтлар...
Кошкийди.
2014

***

Қайсидир фаслнинг ёмғири ёғар , ташқарида...
Билмайман.
Қайлардандир оқиб келар,
қоп-қора аччиқ, ёшга беланиб кўкси синиқ,
Япроқлар...
Атрофда митти қушчаларнинг,
кўзларида бағри совуқ...
Қаҳратоннинг қамчиси.
Ташқарида----
билмайман...
Кўзимни ойнасида ялтирар кўклам,
Ҳой совуқ маликам, сева олмасман сени.
Кўзларимга. Кўзларимга қайтолмас Ҳаёт
Чираниб, сирпаниб қўшиқ айтар...
Қулоғига гулчамбар осиб олганча Баҳор.
Озодлик ҳақида...
Кўкрагида қисирлар олқиш-олқишдан тамға.
Ясама тишлари шарақлаб кетар.
Чапакларнинг чангидан...
Ҳансирар Саҳна.
Ичимда севгисиз ёлғиз, қолган бир одам йиғлар
Дарё
Дарё
кўзларим алвидо рақсини тинглар...
Кўксимга оқиб кирар қизғалдоқзорлар
Йиғлайман,
Йиғлайман...










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот