Агар...
Владимир Висоцкий хотирасига...
Агар қўшиқ бўлмаганингда,
Осиғлиқ турарди гитара ҳамон
Ва сўзлар бетартиб қушдек тўзирди
Ўлжа қилар эди қайсидир камон.
Томир ёрилмасди, қонинг қайнамас,
Биргина хапдори бўлар эди эм,
Агар дод десайдинг ҳеч қандай дардсиз,
Жисминг ишғолида сўнарди морфин.
Авлодлар билмасди ўша дардларни,
Бугун бахт ҳақида куйларди жўшиб.
Сен кўпроқ яшардинг ўлмаганингда.
Кир бўлса ҳам ўша адолатбахш қўл
Чертмасди торларни қайта ва қайта!
Қайтмасди кемадек қайтгувчи қўшиқ!
Аслиддин Мустафо