БАРИБИР


БАРИБИР

Баъзида юраксиз байтлар бўлади,
Аслида кераксиз қайдлар бўлади.
Ҳам орзу-тилаксиз пайтлар бўлади –
Торга қийин келар, кенгга барибир.

Тақдир ишларини ким билибди, ким?!
Кўзимга хаёллар тўладилар лим.
Узун қаро тунлар сени ўйлаб жим,
Мен ёлғиз ётаман – сенга барибир.

Афсуски, пайт келар – қайтиб бўлмайди,
Нелардир ўртайди – айтиб бўлмайди.
Дардинг ҳеч ким билмас, кўнгил тўлмайди,
Ўшанда ҳам бўлмас менга барибир...

Бобур БОБОМУРОД
2015 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот