БИРИНЧИ ҚОР ҲАҚИДА ҚЎШИҚ


Амирқул КАРИМОВ
БИРИНЧИ ҚОР ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Яна оппоқ қорлар ёғар –
Гўзал туйғу шаклллари.
Бунча ажиб, бунча инжа 
Табиатхон қаҳрлари.
Оромини йўқотар боз
Юрагимнинг баҳрлари.
Ширин ёдинг ёғдусида
Эрир ҳижрон тахирлари.  
Девона дил Яна сархуш 
Ичиб ишқнинг соҳирларин.
Яна умид дилимга дўст 
Ғолиб Зуҳро Тоҳирлари.
Юрагимни этар озод 
Армоннинг тоғу қирлари.
Бунча ором, бунча сурур,
Аён саодат сирлари...
Яна оппоқ қорлар ёғар –
Гўзал туйғу шаклллари.
Бунча ажиб, бунча инжа 
Табиатхон қаҳрлари.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот