ВИДО


Амирқул КАРИМОВ
Шу суратдаги ёшимда ёзган эдим ушбу машқни...
              
    ВИДО
Сендан умидимни уздим, энди бас,
Аммо узолмасман ҳануз кўнглимни.
Энди дунё менинг жонимга қафас,
Ҳижронлар ютади ҳаёт йўлимни.

Армонлар бағридан юлқинаман мен,
Орзунинг дастига етмайди қўлим.
Умримнинг жомига монанд уфқда 
Нурсиз қуёш сўнгги томчидай тўлин.

Дилимга дўзахни кўчирган Аллоҳ,
Ишқимни куйдирар унинг қўрида.
Барибир бор бўлгин, омон бўл ҳаёт,
Бахтлилар бахтига, менинг шўримга!

Сен – мўъжаз умримни ёритган юлдуз,
Гуноҳ-савобимга ўзинг қози бўл.
Йиғласам, кўзингнинг ёшини артиб,
Фақат сен кечиргин, мендан рози бўл!

Сендан умидимни уздим, энди бас,
Аммо узолмасман ҳануз кўнглимни.
Энди дунё менинг жонимга қафас,
Ҳижронлар ютади ҳаёт йўлимни...










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот