Бу дунёда мен бўлмасам ҳам


Бу дунёда мен бўлмасам ҳам
Минг йил!..  Ҳазил эмас, Азизим!
Ўзгармайди ҳеч нарса, ишон,
Қандай бўлса шундай бетиним.

Ҳамма сузар оқимга қараб,
Бир Худога айтиб дардини.
Янчиб ўтар оёқ остида
Неки азиз бўлса барини.

Ҳа, ўшандай ёмғир, қор ёғар
Юракларга солиб бир нима.
Онам айтган эски қўшиқни
Боласига айтади ҳамма.

Туғилишлар камаймас асло,
Жим кетишлар тўхтамас мангу.
Тонг отади, қуёш ботади,
Ўзгармайди  -- мен бўлсам ҳам шу!..

Адиба УМИРОВА.
23. 07. 1922 йил. 
Мусаввир - Генрих Семирадскийнинг "Римлик аёл портрети" суратидан фойдаланилди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот