Она, менга доим кераксиз
Мунаввара УСМОНОВА
Она, менга доим кераксиз...
Озорим бор ҳар бир қадамда,
Аро йўлда жони ҳалакман.
Не бўлсам ҳам ёруғ оламда,
Она, битта сизга керакман.
Ўтлар келса тутиб бағрингиз,
Сувларга сир айтиб ўтдингиз.
Аламлар қон қилган кунда ҳам,
Биздан ёруғ кунлар кутдингиз.
Ҳасратимдан бошингизга қор,
Ёғдирган мен бўлсам, эҳтимол.
Эй, кўзимда асралган гавҳар
Энди менга тегмайди шамол.
Она, менга доим кераксиз....