Раъно Шариповага табрик


   Хонанда ва шифокор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Раъно Шариповани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
    Раъно Шариповага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, дунёдаги энг эзгу истакларни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот учун: Раъно Байзаевна Шарипова 1939 йилнинг 27 февраль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий. 1963 йилда Тошкент Давлат тиббиёт инсттитутини тамомлаган. 1963-1997 йилларда врач-физиотерапевт сифатида ишлаган. 40 йил давомида икки турли соҳада фаолият юритиб келган. 1964 йилдан 2014 йилгача Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг эстрада симфоник оркестри солисти вазифасида фаолият кўрсатган. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Олтин фондида 300 дан зиёд қўшиқлари мавжуд. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот