Бахтли бўлмоқ учун
Узоқ йиллар туриб мард,
Бизлар фақат чекдик дард.
Баъзан ошкор, гоҳ пинҳон,
Кўзёш тўкдик не замон.
Йиғласа ҳам кўзимиз,
Кулиб турдик ўзимиз.
Чин эътибор кўрмадик,
Нолиб ҳам лек юрмадик.
Ғамдан битиб ҳикоят,
Қилмадик ҳеч шикоят.
Кўздан ёшимиз арта,
Кулиб қўйсак бир марта.
Суратга олиб ногоҳ,
Ёзиб қўйдилар изоҳ:
"Бахтли бўлмоқ учун, бас,
Бой бўлмоқлик шарт эмас!"
Музаффар МУҲАММАДНАЗАР ижросида ўқилди.