Аёл


 Аёл ширин бир май бўлар, гулоб бўлар,
Мард кўпайса, ҳалол лафзли лаб кўпайса.
Аёл оёқ ости бўлар, хароб бўлар,
Мардлар эмас, майда-майда гап кўпайса.

Аёл севги юртларида танҳо бўлар,
Муҳаббатга сиғинувчи дил кўпайса,
Аёл оёқ ости бўлур, адо бўлур,
Этагига тош отгувчи қўл кўпайса.

Аёл йўқни бор айлагич комрон бўлур,
Эркак деган жаранглаган ханжар бўлса,
Аёл оёқ ости бўлур, адо бўлур,
Тоҳир дея дил очгани аждар бўлса.

Аёл осон сотилгувчи сир бўлади,
Номард тўла юрт кўпайса, ер кўпайса.
Охир ўзи бели боғлиқ эри бўлади,
Юртда белмас, тили боғлиқ эр кўпайса.

     Зулфия МЎМИНОВА - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот