СЕВАМАН ДЕБ АЛДАБ ҚЎЙГИН...
Шуҳрат Аҳмедов шеъри, Охунжон Мадалиев қўшиғи.
Гарчи мени севолмасанг,
Севгимга ҳеч кўнолмасанг,
Бирга-бирга юролмасанг
Севаман деб алдаб қўйгин.
Кўча-кўйда кўрганимда,
Мажнyн сифат юрганимда,
Тушларингга кирганимда,
Севаман деб алдаб қўйгин.
Айтолмасанг сўзинг билан,
Айтиб қўйгин кўзинг билан,
Дардимни ол ўзинг билан,
Севаман деб алдаб қўйгин.
Дардим айтсам безиб,безиб,
Кўнглим йиғлар сизиб,сезиб,
Юрагимни эзиб, эзиб,
Севаман деб алдаб қўйгин.
Ёлғиз сенга ишқим тушди,
Ёзим келмай қишим тушди,
Ёлғонингга ишим тушди,
Севаман деб алдаб қўйгин.