СОҲИБЖАМОЛ


Амирқул КАРИМОВ
   
СОҲИБЖАМОЛ

  Аёл мудом эътибор истайди. Унга бир челаги кам, бир ариғи етмайди, денгизи бўлмаса ҳам дарёси бўлиши керак эътиборнинг. Бу шеър аслида шу ҳақда...

Сиз эътибор дарёларин хуш кўрасиз,
Фаранг атрин мавжларида жўш урасиз.
Афсус, менмас, ёт йигитни туш кўрасиз,
Юрагимнинг осмонида ёнган ҳилол –
Соҳибжамол, соҳибжамол, соҳибжамол!

Айтинг, севги асли надир, биласизми?
Сиз ҳам туйғу оловида куясизми?
Бепарволик кибрига ҳеч тўясизми?
Ташна кўнглим лаби етмас оби зилол –
Соҳибжамол, соҳибжамол, соҳибжамол!

Кўзларингиз қаросидан рангин йўлим,
Ким артади гул кўнглимнинг чангин, гулим,
Юрагингиз бунчалар тош – сангин гулим,
Ишқ кўзасин чил–чил вайрон этган Кулол–
Соҳибжамол, соҳибжамол, соҳибжамол!


    Суратда: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг раққосаси - Соҳибжамол Абдувалиева.
© Музаффар Муҳаммадназар фотоси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот